Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

деган гапга тўғри келмайди.
Аммо агар вов атф вови бўлса, пухта билимга эгалик муташобиҳ оятларнинг таъвилини билишга боғлиқ васф бўлади. Бу иш учун ҳақиқатда пухта билим керак. Чунки бир неча маъноларни англатиши мумкин бўлган муташобиҳ оятларнинг аниқ бир маъносини ажратиб олиш жуда оғир иш. Шунинг учун ҳам улар тингловчи ва ўқувчига нисбатан муташобиҳ бир-бирига ўхшайдиган оятлардир.


يَدُ اللَّهِ فَوْقَ أَيْدِيهِمْ
– „Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир“.         [48:10]


وَيَبْقَى وَجْهُ رَبِّكَ
– „Пар­вардигорингизнинг юзи боқий мангу қолур“.   [55:27]


وَالْمُطَلَّقَاتُ يَتَرَبَّصْنَ بِأَنفُسِهِنَّ ثَلاَثَةَ قُرُوَءٍ
– „Талоққилинган аёллар ўзларини уч «қуруҳ» кутарлар“. [2:228]
Бу оятларнинг далолати (маъноси) битта далолатга эга бўлган муҳкам оятлар каби қатъий эмас.


Бундай ҳолатда муташобиҳ оятни тушуниш учун пухта билим керак бўлади. Яъни, уни билиш оддий олимларнинг эмас, илмда собитқадамларнинг, пухта билимга эга бўлганларнинг иши бўлади.


Бу ердаги қўшимча васф (пухта билимга эгалик) муташобиҳ оятларнинг таъвилини билишга мос тушади. Шу билан бу ердаги вовнинг атф вови эканига ҳужжат кучлироқ бўлади. Қироат мана бундай бўлади:


وَمَا يَعْلَمُ تَأْوِيلَهُ إِلاَّ اللّهُ وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ
– „Унинг (муташобиҳнинг) таҳвилини фақат Аллоҳ билади ва илмда собит бўлганлар (ҳам биладилар)“.                                                        [3:7]
Мана шулардан кўриниб турибдики, мазкур вовнинг атф эканига ҳужжат кучлироқ.


Ояти кариманинг маъноси мана бундай бўлади: Қуръонда муҳкам оятлар бўлиб, уларнинг маънолари очиқ кўриниб туради, уларни тушуниш учун у қадар катта билим шарт бўлмайди, уни оддий олимлар ҳам тушунаверадилар.
Қуръонда бундан ташқари муташобиҳ оятлар ҳам бўлиб, улардан бир неча хил маъно англашилиши мумкин бўлади. Бу маънолар ичидан тўғрисини, кучлироғини ажратиб олиш учун жуда катта куч керак бўлади. Уларни оддий олимлар тушуна олмайдилар. Бу иш учун илмда собитқадам, пухта билимга эга бўлиш керак бўлади.


Бу оят шунингдек яна икки муҳим нарсани баён қилади.

1- Муҳкам оятлар Китобнинг онаси яъни, асли, манбаидир. Бу гапдан шундай маъно келиб чиқадики, агар бир масалада фақат бир

 

34-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204